Белгия миллий жамоаси ва «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа фаолиятини қаерда якунламоқчи эканлигини айтди.
Шунингдек, ўзининг биринчи клуби — Белгиянинг «Генк» жамоасига қайтиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.
«Мен учун «Генк» — футболчилик фаолиятимдаги ёпилган саҳифа. Ўйлайманки, у ерда яхши бир йил ўтказдим. «Генк»да бир нечта кучли ёш дарвозабонлар бор, шунинг учун ўйинчи сифатида у ерга қайтишим керак деб ўйламайман.
Агар фаолиятимни «Реал»да якунлай олсам, бу менинг орзуим ва мақсадим бўлади. Яқин йилларда нима бўлишини кўрамиз», – дея Куртуанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Ўтган мавсумда Куртуа Испания Ла Лигасида 32 та ўйин ўтказиб, 28 та гол ўтказиб юборди.