Бугун
14
Ўзбек

«Реал» Марокаш миллий жамоасининг 70 миллион евролик футболчисига эътибор қаратди

Футбол
19 июн, 11:03
Мадрид клуби марокашлик 18 ёшли Айюб Буадди хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Реал» Марокаш миллий жамоасининг 70 миллион евролик футболчисига эътибор қаратди
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар берди.

Мадриднинг «Реал» клуби Марокаш миллий жамоаси ва «Лилл» клубининг 18 ёшли яримҳимоячи Айюб Буаддига жиддий равишда қизиқиб қолган. Футболчи Бразилияга қарши (1:1) жаҳон чемпионати 1-туридаги ўйиндан кейин топ жамоаларнинг эътибори янада ошишига сабабчи бўлди.

Манбанинг хабарига кўра, «Лилл» футболчиси трансфери бўйича 70 млн евродан баланд таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Бразилия миллий жамоаси билан ўйинда Буадди футболчи 87 марта тўпга тегинган, жумладан 66 узатмасидан 60 таси аниқ чиқди.

Ўтган мавсумда Буадди барча мусобақаларни инобатга олганда 42 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма етказиб берди.

Футболчининг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 50 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Марокаш Марокаш
  • Лилл Лилл
Бугунги янгиликлар