«Барселона» клуби яримҳимоячиси Гави Испания миллий жамоасидаги шериги Марк Кукурелянинг «Челси»дан «Реал»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.
«Бу ҳақда расмий хабардан бир кун олдин — машғулотдан кейин билиб қолдик. Буни кутмаган эдик, ҳеч ким ҳеч нарса билмасди — у ҳаммасини яшириб юрган экан.
Ламин у билан бироз ҳазиллашиб қўйди, чунки энди айнан Марк класикода Ямалга қарши ўйнаш ва уни тўхтатишига тўғри келади.
Кукуреляга қарши ўйнашни яхши кўраман. У — жуда безовта қиладиган ва юқори темпда ҳаракат қиладиган рақиб. «Қироллик клуби» учун бу яхши трансфер бўлди ва мен у учун хурсандман», — дея Гавининг сўзларини келтиради RAC 1.
Гави: «Кукурелянинг «Реал»га ўтишини кутмагандим. Бу мадридликлар учун яхши трансфер бўлди»
Футбол
19 июн, 15:30
«Барселона» яримҳимоячиси миллий жамоадаги шеригининг трансфери ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images