Норвегия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ўзи билан бирга бир тоннадан зиёда махсус озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келди. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар тарқатди.
Норвегияликларнинг АҚШнинг Шимолий Каролина штати, Гринсборо шаҳридаги қароргоҳига келтирилган маҳсулотлар рўйхатидан 6000 дона апелсин, 300 кг атлантика лососи ва оқ балиқ, шунингдек, 116 кг миллий жигарранг пишлоқ ўрин олган.
Бундан ташқари, футболчилар ва мураббийлар штаби билан бирга миллий жамоанинг шахсий шеф ошпази ҳам АҚШга ташриф буюрган.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия гуруҳ босқичининг 1-турида Ироқни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.