Live
2
Ўзбек

Ҳоланд ўз дебютида гол урган турнирлар сони 5 тага етди

Футбол
17 июн, 11:25
Норвегиялик ҳужумчи ЖЧда ҳам анъанасини давом эттирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ҳоланд ўз дебютида гол урган турнирлар сони 5 тага етди
Foto: Getty Images
16.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ироқ Ироқ 1 : 4 Норвегия Норвегия

«Манчестер Сити» клуби ва Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Ироққа (4:1) қарши баҳсда дубл қайд этди.

Натижада 25 ёшли футболчи йирик мусобақалардаги дебют ўйинида гол уриш анъанасини давом эттирди.

Бунгача Эрлинг ЕЧЛдаги илк ўйинида «Залцбург» сафида «Генк»ка қарши ҳет-трик қайд этган ва унинг жамоаси 6:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Бундеслигада эса норвегиялик футболчи «Боруссия Д» таркибида «Аугсбург»га қарши беллашувда захирадан майдонга тушиб, 23 дақиқа ичида ҳет-трик расмийлаштирган ва жамоасига 5:3 ҳисобидаги ғалабани келтирган.

Ҳоланд Премер-лигада «Манчестер Спти» сафида дебют қилганида дубл муаллифи бўлган. Ўшанда «Вест Ҳэм» 2:0 ҳисобида мағлуб этилган.

Шунингдек, ҳужумчи Норвегия учун Миллатлар лигасидаги илк ўйинда ҳам тўп киритган. Бироқ ўша баҳсда унинг жамоаси Австрияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ироқ Ироқ
  • Норвегия Норвегия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар