Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг илк Жаҳон чемпионатидаги каби мотивацияни сақлаб қолганини таъкидлади.
Бугун, 17 июн куни Португалия ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Конго ДРга қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. 41 ёшли футболчи учун бу олтинчи мундиал ҳисобланади.
«Бу — унинг олтинчи Жаҳон чемпионати. Аммо айта оламанки, руҳий тайёргарлик, ҳис-туйғулар ва жамоага ёрдам бериш истаги жиҳатидан бу чемпионат у учун худди биринчиси кабидир.
Криштиану — миллий жамоа учун жуда муҳим ўйинчи. Чунки у ҳужумни якунловчи, жарима майдонида самарали ҳаракат қиладиган футболчи бўлиб, унинг ҳаракатлари бошқа ўйинчилар учун ҳам бўш ҳудудлар яратиб беради. Унинг статистикаси ҳужумдаги кучимизни яққол кўрсатиб турибди», — дея Мартинеснинг сўзларини келтиради ESPN.
Аввалроқ испаниялик мутахассис Португалия миллий жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди.
Мартинес: «Роналду худди илк Жаҳон чемпионатига келгандек мотивацияни сақлаб қолган»
Футбол
17 июн, 12:30
Португалия устози 41 ёшли ҳужумчини жамоанинг асосий футболчиси деб ҳисоблайди.
Foto: Getty Images