Эртага, 18 июн куни Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионатидаги дебют ўйинини ўтказади.
Колумбияга қарши баҳс Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланишини инобатга олган мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ватан жамоасига ўз уйида, яқинлари билан мухлислик қилиши учун халқга қўшимча қулайлик берди.
Бу ҳақда президет матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
«Президентимиз эртанги матчни уйда — оила даврасида, набиралари билан томоша қиладилар. 18 июн куни барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10 да бошланишини белгилаб бердилар», — дея Асадовнинг сўзларини келтиради журналист Азиза Қурбонова ўз телеграм каналида.
Президент топшириғи: Эртага Ўзбекистон — Колумбия ўйини муносабати билан давлат ташкилотларида иш вақти соат 10:00 дан бошланади
Футбол
17 июн, 09:40
Давлат раҳбари миллий жамоанинг тарихий дебютини уйда — оила даврасида томоша қилишга қарор қилган.
Foto: President uz
17.06.2026, 22:00
Жаҳон чемпионати
Ўзбекистон
-
:
-
Колумбия