Англия миллий жамоасининг германиялик бош мураббийи Томас Тухел мамлакат мадҳиясини ЖЧ ўйинлари арафасида куйлаш ниятида эмаслигини айтиб ўтди. Мураббий фақатгина жамоа финалгача етиб борган тақдирда, мадҳияни куйлаши ҳақида айтиб ўтди.
«Ҳозирча йўқ, ўйлаяпман, бунга етиб борганимизча йўқ. Балки мусобақа охирида. Ҳали ҳам бироз уяляпман. Ҳеч кимни ранжитмоқчи эмасман ва ҳозир бунга эътибор қаратилишини истамайман», — дея Тухел сўзларидан иқтибос келтирди The Telegraph.
Германиялик мутахассис 2025 йил Англия миллий жамоаси бошқарувини қўлга олди. Жаҳон чемпионати-2026да инглизлар L гуруҳида Хорватия, Гана ва Панама миллий жамоалари билан рўбарў келади. Томас Тухел шогирдлари мусобақадаги биринчи ўйинини 17 июн куни Хорватияга қарши ўтказади.