Бугун
22
Ўзбек

Ўзбекистонда ЖЧ-2026 муносабати билан эсдалик тангалари муомалага чиқарилади

Футбол
17 июн, 04:08
Миллий жамоанинг тарихий мундиал иштироки махсус тангаларда акс этади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ўзбекистонда ЖЧ-2026 муносабати билан эсдалик тангалари муомалага чиқарилади
Foto: O'FA
17.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Ўзбекистон 1 : 3 Колумбия Колумбия

Ўзбекистонда миллий жамоасининг ЖЧ-2026даги иштироки шарафига махсус эсдалик тангалари чиқарилади.

Маълум қилинишича, тангалар чекланган тиражда 18 июн куни — Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши илк ўйини куни муомалага чиқарилади.

Танганинг олд томонида «Тарихий ғалаба. Ўзбекистон футболи — Жаҳон чемпионати 2026» ёзуви акс эттирилган.

Орқа томонида эса миллий жамоа тимсолига айланган Оқ бўри тасвирланган бўлиб, унинг силуэти жамоанинг 26 нафар футболчисини бирлаштириб туради.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон футболи тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири — миллий жамоанинг илк бор жаҳон чемпионатига чиқиши шарафига амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мекcикада бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ва Конго ДР жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Колумбия Колумбия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар