ФИФА K гуруҳи вакилларининг 2-тур ўйинларини бошқариб борадиган расмийлар номини эълон қилди.
Жумладан, Португалия Ўзбекистон ўйинини марокашлик Жалол Жайед бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.
Унга қанотларда ҳамюртлари Закария Бринси ва Мустафо Акаркад ёрдам беради. Захира ҳаками Абонгайл Том (ЖАР).
Маълумот учун, Жалол Жайед 1-турда Германия - Кюрасао ўйинини бошқариб борган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси 1-турда Колумбияга имкониятни бой берган бўлса (1:3), Португалия Конго Демократик Республикаси миллий жамоасини мағлуб эта олмади (1:1).