Бугун
6
Ўзбек

«Аякс» бош мураббийини истеъфога чиқарди

Футбол
22 июн, 02:20
Клуб Оскар Гарсия билан ўзаро келишув асосида ҳамкорликни бекор қилишга қарор қилди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
«Аякс» бош мураббийини истеъфога чиқарди
Фото: Getty Images

Амстердамнинг «Аякс» клуби бош мураббийи Оскар Гарсия билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Клуб раҳбарияти 53 ёшли испаниялик мутахассис билан ўзаро келишув асосида ҳамкорликни бекор қилишга қарор қилди. Қайд этилишича, мураббий билан амстердамликлар ўртасидаги шартнома келаси йил ёзигача амал қилиши керак эди.

Маълумот ўрнида, Гарсия 2025 йил март ойидан бери «Аякс»ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа 5 та ўйинда ғалаба қозонди, 2 марта мағлуб бўлди ва яна уч бор дуранг қайд этди.

Шунингдек, «Аякс» якунланган мавсум ички чемпионатда 5-ўринни эгаллади. Аввалроқ амстердамликлар Арне Слот билан дастлабки музокараларни бошлагани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аякс Аякс
Бугунги янгиликлар