Бугун
6
Ўзбек

Салоҳ: «Шу руҳда давом этиб, тарихга кириш ва плей-оффга чиқишимизга умид қиламан»

Футбол
22 июн, 01:30
Миср сардори Янги Зеландияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Салоҳ: «Шу руҳда давом этиб, тарихга кириш ва плей-оффга чиқишимизга умид қиламан»
Фото: Getty Images
21.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Янги Зеландия Янги Зеландия 1 : 3 Миср Миср

Миср миллий жамоаси сардори Муҳаммад Салоҳ Янги Зеландияга қарши ўйин (3:1)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Қайд этиш лозим, ушбу натижа Миср тарихида мундиалларда қайд этилган илк ғалабага айланди.

«Бу — ишониб бўлмас ҳолат. Буни қандай сўз билан ифода қилишни ҳам билмайман. Бу барча футболчилар ва жамоа штаби учун улкан ютуқ.

Шу руҳда давом этиб, тарихга кириш ва плей-оффга чиқишимизга умид қиламан. Йиллар ўтиб, бу натижа Миср футболи тарихидаги энг яхши ютуқлардан бири сифатида эсга олинади.

Бугундан завқ олишимиз керак, эртадан ҳам завқ олишимиз керак. Ундан кейин эса навбатдаги Эронга қарши баҳсга эътибор қаратиш лозим», — деди Салоҳ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Янги Зеландия Янги Зеландия
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар