Испания миллий жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Ферран Торреснинг бобоси невараси ўйини ҳақида фикр билдириб, уни қайси клубда кўришни исташини айтди.
«Менга Ферраннинг «Барселона»да ўйнаётгани ёқмайди. Уни «Леванте»да кўришни хоҳлардим. Бу жуда ҳам аниқ», — деди Ферраннинг бобоси сўзларини келтиради Sport.es.
26 ёшли ҳужумчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг дастлабки икки баҳсида гол ура олмади. У 1-турда Кабо-Вердега (0:0) қарши баҳсда икки марта тўп киритиш имкониятини қўлдан чиқарди. Саудия Арабистони (4:0) билан 2-тур ўйинида эса Торреснинг ўйин сўнггидаги голи офсайд сабабли бекор қилинди.
Ферраннинг бобоси: «Унинг «Барселона»да ўйнаётгани ёқмайди»
Футбол
21 июн, 19:55
Ҳужумчининг бобоси набирасини қайси жамоада кўрмоқчилигини ҳам айтди.
Foto: Getty Images