Live
9
Ўзбек

«Реал» ва «Барселона» 60 млн еврога баҳоланаётган Германия миллий жамоаси аъзосига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
21 июн, 09:57
Феликс Нмеча фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Реал» ва «Барселона» 60 млн еврога баҳоланаётган Германия миллий жамоаси аъзосига қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Феликс Нмеча испан грандлари эътиборига тушди.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ва Германия миллий жамоаси футболчиси Феликс Нмеча «Реал» ва «Барселона» жамоалари эътиборига тушди.

Манбанинг ёзишича, футболчининг шартномасида товон пули кўрсатилмаган, лекин трансфер эҳтимолий харидор учун 60 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Хабарларга кўра, «Реал» ҳам, «Барселона» ҳам анчадан буён Нмечани кузатиб боришмоқда ва шу ёзда уни ўз сафларига қўшиб олмоқчи. Испан клублари футболчи фаолиятининг энг юқори чўққисига чиқиш арафасида турганига ишонишмоқда.

Шу кунларда Феликс Нмеча жаҳон чемпионати-2026да Германия шарафини ҳимоя қилмоқда. Дастлабки 2 турда футболчи 1 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Боруссия Д Боруссия Д
Бугунги янгиликлар