Live
4
Ўзбек

Бэйл «Тоттенҳэм»нинг асосий хатосини айтди

Футбол
21 июн, 08:38
Лондонликлар собиқ яримҳимоячиси клуб ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Бэйл «Тоттенҳэм»нинг асосий хатосини айтди
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби собиқ яримҳимоячиси Гарет Бэйл жамоадаги ишлар ҳақида фикр билдирди.

«Европа Лигасидаги ғалаба баъзи муаммоларни яширди. Ўйлашимча, Энди клуб эгалари ушбу трансфер ойнасини маблағларни тўғри сарфлаш ва жамоани ўзи бўлиши керак бўлган жойга қайтариш имконияти сифатида кўришади», - дея Бэйл сўзларидан иқтибос келтирди The Athletic.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Тоттенҳэм» 2025 йилда Европа Лигасида зафар қучди. Бу клуб учун узоқ танаффусдан кейин илк катта соврин бўлди.

АПЛ ўтган мавсуми якунларига кўра лондонликлар катта қийинчилик билан бўлса-да Премер-лигадаги ўрнини сақлаб қола олди.

Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун