Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Италиянинг «Комо» клуби Мадриднинг «Реал» жамоасининг 21 ёшли Нико Пасни 60 млн евро эвазига сотиб олиш таклифни рад этди.
Манбанинг маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» футболчини сотиб олишни таклиф қилишган. Ўз навбатида мадридликлар Никони яна қайта сотиб олиш ҳуқуқини (80 млн евро эвазига) сақлаб қолмоқчи эди. Бироқ «Комо» футболчи фаолиятини А Серияда давом эттириш ниятида эканлигини инобатга олиб, таклифни рад этишга қарор қилган.
Энди «Реал» Нико Пасни қайтиб сотиб олиш ҳуқуқини берувчи бандни ишга солмоқчи. Хабар қилинишича, «Комо» вакиллари яқин кунларда музокаралар учун Мадридга ташриф буюришади.
Ўтган мавсумда Нико Пас барча мусобақаларни инобатга олганда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатма етказиб берди.
Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 80 млн еврога баҳоламоқда.