Бугун
17
Ўзбек

«Реал» Винисиус билан келиша олмаса, уни трансферга қўяди – манба

Футбол
20 июн, 16:44
Клуб ва футболчи янги шартнома бўйича ҳамон келиша олмаяпти.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Реал» Винисиус билан келиша олмаса, уни трансферга қўяди – манба
Фото: Getty Images

«Реал» клуби ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг келажаги борасидаги позициясини аниқлаб олди. Бу ҳақда испаниялик журналист Мигел Серрано хабар берди.

Манбага кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти яқин орада футболчининг шартномаси билан боғлиқ масалани ҳал қилиш ниятида.

«Реал»нинг асосий вазифаси — Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш. Бироқ, агар томонлар келишувга эриша олмаса, клуб футболчини шу ёзнинг ўзидаёқ сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин», — деди Серрано ижтимоий тармоқлардаги жонли эфирда.

Эслатиб ўтамиз, клуб ва футболчи янги шартнома бўйича ҳамон келиша олмаяпти. Бунга бразилиялик футболчининг жамоадан катта маош сўраётгани сабаб қилиб кўрсатилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар