Бугун
17
Ўзбек

«Бетис» — Фран Гарсия учун асосий даъвогар

Футбол
20 июн, 16:16
Футболчи 2023 йилда Мадрид клубида тўп тепиб келади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Бетис» — Фран Гарсия учун асосий даъвогар
Фото: Getty Images

«Реал»нинг испаниялик ҳимоячиси Фран Гарсия клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Маттео Моретто хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин. «Бетис» Гарсияни чап қанот ҳимоячиси позицияси учун ўз шорт-листига киритган. Севиля клуби Гарсия учун асосий даъвогарга айланган. Бироқ клуб ва футболчи ўртасида ҳеч қандай расмий музокаралар ўтказилмаган.

Ўтган мавсумда Фран «Реал» сафида барча турнирлар доирасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва бир ассистни қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бетис Бетис
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар