Live
9
Ўзбек

«Арсенал» Рожерс учун курашмоқда, «Астон Вилла» нархни белгилади

Футбол
21 июн, 11:19
Лондон клуби англиялик яримҳимоячини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадлардан бири сифатида кўрмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Арсенал» Рожерс учун курашмоқда, «Астон Вилла» нархни белгилади
Foto: Getty Images

«Арсенал» «Астон Вилла» ва Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Морган Рожерсни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, бирмингҳэмликлар 23 ёшли футболчи учун 85 миллион фунт стерлинг талаб қилади.

Манба маълумотига кўра, Англия лагерида бўлиб турган «Арсенал» яримҳимоячиси Деклан Райс Рожерсни Лондон клубига ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Қайд этилишича, «Астон Вилла» молиявий фейр-плей талабларига риоя қилиш учун айрим футболчиларини сотишга мажбур бўлиши мумкин. Бироқ Рожерснинг узоқ муддатли шартномаси клубнинг музокаралардаги позициясини кучайтирмоқда.

2025/26 йилги АПЛ мавсумида Морган Рожерс 37 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та ассист қайд этди.

23 ёшли футболчи Англиянинг энг истиқболли яримҳимоячиларидан бири сифатида баҳоланмоқда ва унинг трансфери ёзги трансфер бозоридаги энг қиммат битимлардан бирига айланиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар