Бугун
6
Ўзбек

«Арсенал» «ПСЖ» вингери Баркола учун таклиф тайёрламоқда

Футбол
18 июн, 05:43
Лондон клуби франциялик ҳужумчини ёзги трансферлар рўйхатига киритган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Арсенал» «ПСЖ» вингери Баркола учун таклиф тайёрламоқда
Foto: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Бредли Баркола ёзги трансфер ойнасида «Арсенал» сафига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Лондон клуби расмий таклиф юборишдан аввал трансфернинг барча тафсилотларини ўрганиб чиқмоқда.

Қайд этилишича, «ПСЖ» 23 ёшли футболчини жамоада сақлаб қолишни истамоқда. Бироқ парижликлар мос таклиф тушса, унинг трансферини кўриб чиқишга тайёр.

Барколанинг бозор қиймати Тransfermarkt портали томонидан 70 миллион еврога баҳоланган.

Франциялик вингер ўтган мавсум барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та ассист қайд этди.

Баркола 2023 йилдан буён парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Агар трансфер амалга ошса, Баркола Микел Артета жамоасининг ёздаги энг муҳим харидларидан бирига айланиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар