Бугун
6
Ўзбек

Тухел Райснинг жароҳати ҳақида маълумот берди

Футбол
18 июн, 03:58
Англия бош мураббийи яримҳимоячининг ҳолати жиддий эмаслигини айтди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Тухел Райснинг жароҳати ҳақида маълумот берди
Foto: goal.com
17.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Англия Англия 4 : 2 Хорватия Хорватия

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Хорватия устидан қозонилган 4:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Деклан Райснинг ҳолатига изоҳ берди.

«Арсенал» яримҳимоячиси учрашувнинг 72-дақиқасида майдонни тарк этган ва бу мухлислар ҳамда клуб мураббийи Микел Артетада хавотир уйғотганди.

Тухелнинг айтишича, Райс ўйин давомида ноқулайлик ҳис қилган.

«Декланда бир нечта ноодатий тўп йўқотишлар бўлди ва мен унда ноқулайлик сездим. Сўраганимда, у белининг пастки қисми ва сонининг орқа томонида оғриқ борлигини кўрсатди. Мен таваккал қилишни истамадим. Агар Декланни алмаштиришга мажбур бўлсам, бу айнан уни асраш учун қилинади», — дея Тухелнинг сўзларини келтирди Goal нашри.

Мутахассис Райс ўрнига майдонга тушган Рис Жеймснинг ўйинини ҳам алоҳида эътироф этди.

«Рис Жеймс марказда жуда яхши ҳаракат қилди ва ажойиб ўйин ўтказди. Умид қиламанки, бу жиддий муаммо эмас. Ўйин тугагач, Деклан менга ҳаммаси жойида эканини айтди. Бу ҳолат бизга таниш ва назорат остида», — дея қўшимча қилди германиялик мураббий.

Райснинг ўзи ҳам ҳолати яхши эканини тасдиқлади.

«Ҳаммаси жойида. Бу мавсумнинг иккинчи қисмидан бери кузатилаётган кичик оғриқлар холос. Хавотирга ўрин йўқ, Гана билан ўйинга тайёр бўламан», — деди яримҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, Англия миллий жамоаси мундиалдаги илк учрашувида Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Райс ушбу баҳсда Ҳарри Кейннинг голига ассист муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Хорватия Хорватия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар