Жаҳон чемпионати иштирокчилари таништиришнинг сўнгги гуруҳи етиб келдик. Бу ерда Англия — яққол фаворит. Лекин Хорватияни унутмаслик керак. Гана ва Панама ҳам юқоридаги рақибларига яхшигина қаршилик кўрсатиши мумкин.
Англия

Бош мураббий: Томас Тухел Англия миллий жамоасида Гарет Саутгейт ўрнини эгаллаб, ниҳоят юлдузларга бой таркиб билан катта соврин ютиш вазифасини олди. Аввалги мураббийдан фарқли равишда, немис мутахассисида топ-клубларда ишлаш тажрибаси етарли. У турли жамоалар билан катта ютуқларга эришган. Қолаверса, номларга унчалик эътибор қаратмаслигини яна бир марта исботлади. Палмер, Магуайр каби етакчиларни мундиалга олиб келмасликка қарор қилди.

Юлдуз: Англия таркиби юлдузларга жуда бой. Энг асосийларига тўхталсак: Ҳарри Кейн — жамоа юзи, сардор ва ҳужумдаги асосий умид. Деклан Райс — марказ яримҳимояни мустаҳкамлайди. Букайо Сака — қанотда хавфли эканлини ҳамма яхши билади.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Жордан Пикфорд («Эвертон»), Дин Ҳендерсон («Кристал Пэлас»), Жеймс Траффорд («Манчестер Сити»)
Ҳимоячилар: Эзри Конса («Астон Вилла»), Жон Стоунз («Манчестер Сити»), Марк Геҳи («Манчестер Сити»), Дэн Бёрн («Нюкасл»), Жарелл Куанса («Байер»), Тревор Чалоба («Челси»), Нико О’Райли («Манчестер Сити»), Жед Спенс («Тоттенҳэм», Рис Жеймс («Челси»)
Яримҳимоячилар: Деклан Райс («Арсенал»), Эллиот Андерсон («Ноттингҳэм Форест»), Кобби Майну («Манчестер Юнайтед»), Жордан Ҳендерсон («Брентфорд»), Морган Рожерс («Астон Вилла»), Жуд Беллинҳэм («Реал»), Эберечи Эзе («Арсенал»)
Ҳужумчилар: Ҳарри Кейн («Бавария»), Айвен Тоуни («Ал Аҳли»), Олли Уоткинс («Астон Вилла»), Букайо Сака («Арсенал»), Нони Мадуэке («Арсенал»), Маркус Рэшфорд («Барселона»), Энтони Гордон («Нюкасл»)
Чемпионликка эришиш эҳтимоли (Opta): 10,1 фоиз.
Хорватия

Бош мураббий: Хорватия миллий жамоасини 2017 йилдан бери Златко Далич бошқармоқда. У Хорватияни замонавий футболдаги энг муваффақиятли жамоалардан бирига айлантирди. Мураббий яхши ишлади ва кўплаб ютуқларга эришмоқда.
— ЖЧ-2018 финали
— ЖЧ-2022 бронза медали
Далич тактик янгиликлари билан эмас, балки кучли жамоа муҳитини яратиш қобилияти билан машҳур.

Юлдуз: Лука Модрич — 40 ёшида ҳам жамоанинг юраги ва етакчиси. Бу унинг ЖЧдаги сўнгги ўйинлари бўлади. 37 ёшли Иван Перишич ҳамон қанотда фаол. Йосип Станишич «Бавария» билан муваффақиятли мавсум ўтказди. Йошко Гвардиол ҳам жамоанинг асосий юраги ҳисобланади.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Доминик Ливакович («Динамо З», Доминик Котарски («Копенҳаген»), Ивор Пандур («Ҳалл Сити»).
Ҳимоячлар: Йошко Гвардиол («Манчестер Сити»), Дуже Калета-Кар («Реал Сосиедад»), Йосип Шутало («Аякс»), Йосип Станишич («Бавария»), Марин Понграчич («Фиоренина»), Мартин Эрлич («Мидтюлланд», Лука Вушкович («Ҳамбург»).
Яримҳимоячилар: Лука Модрич («Милан»), Матео Ковачич («Манчестер Сити»), Марио Пашалич («Аталанта»), Никола Влашич («Торино»), Лука Сучич, Мартин Батурина («Комо»), Кристиан Якич («Аугсбург»), Петар Сучич («Реал Сосиедад»), Никола Моро («Болоня»), Тони Фрук («Риека»).
Ҳужумчилар: Иван Перишич (ПСВ), Андреж Крамарич («Ҳоффенҳайм»), Будимир («Осасуна»), Марко Пашалич («Орландо Сити»), Петар Муса («Даллас»), Игор Матанович («Фрайбург»).
Чемпионликка эришиш эҳтимоли: 1,3 фоиз.
Ганa

Бош мураббий: Карлуш Кейруш апрел ойида жамоани қабул қилди. У катта тажрибага эга: Алекс Фергюсон ёрдамчиси сифатида Англияда чемпион бўлган. Сўнгги йилларда у Колумбия, Миср, Қатар, Уммон ва Эрон миллий жамоаларини бошқарган. Эронни уч марта ЖЧга олиб чиққан.

Юлдуз: Асосий етакчи — Антуан Семенё. У «Борнмут»дан «Манчестер Сити»га ўтиб, дарҳол асосий таркиб ўйинчисига айланди. Ортда қолган Англия Премер-лигасида 17 гол ва 4 ассист қайд этган. Томас Парти — марказда, Иняки Уилямс — ҳужумда. Муҳим йўқотиш — жароҳат сабаб Муҳаммад Қудус қатнашмайди.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Бенжамин Асаре («Хартс оф Оук»), Лоуренс Ати-Зиги («Санкт-Галлен»), Жозеф Ананг («Сент-Патрикс Атлетик»).
Ҳимоячилар: Баба Абдул-Рахмон (ПАОК), Гидеон Менса («Осер»), Марвен Сеная («Осер»), Алиду Сейду («Ренн»), Абдул Мўмин («Райо Вальекано»), Жером Опоку («Истанбул Башакшеҳир»), Жонас Ажети («Волфсбург»), Кожо Пепра Оппонг («Ницца»).
Яримҳимоячилар: Элиша Овусу («Осер»), Томас Парти («Вилярреал»), Кваси Сибо («Овиедо»), Огустин Боаке («Сент-Этиен»), Калеб Йиренки («Норшелланд»), Абдул Фатаву Иссаку («Лестер»), Камал Сулеймана («Аталанта»).
Ҳужумчилар: Кристофер Бонсу Баа («Ал Қодисия»), Эрнест Нуама («Лион»), Антуан Семенио («Манчестер Сити»), Брендон Томас-Асанте («Ковентри»), Принс Квабена Аду («Виктория Плзен»), Иняки Уильямс («Атлетик»), Жордан Айю («Лестер»).
Чемпионликка эришиш эҳтимоли: 0,2 фоиз.
Панама

Бош мураббий: Томас Кристиансен мураббий сифатида катта ютуқларга эришмаган. Футболчилик фаолиятида Испания чемпионатларида ўйнаган, жумладан «Барселона» тизимида тарбияланган.
Мураббий сифатида БАА, Кипр, «Лидс» ва Белгияда ишлаган. 2020 йилдан Панама миллий жамоасини бошқаради.

Юлдуз: Жамоада катта юлдузлар йўқ. Энг кўзга ташланадиган футболчи — Амир Мурило («Бешиктош»га ўтган). Шунингдек, Эдгардо Фариня ҳам эътиборда.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Орландо Москера («Ал Файҳу»), Луис Мехия («Насионал»), Сесар Самудио («Маратон»);
Ҳимоячилар: Сесар Блэкмэн («Слован» Братислава), Хорхе Гутиеррес («Депортиво Ла-Гуайра»), Майкл Амир Мурилло («Бешиктош»), Фидел Эскобар («Депортиво Саприсса»), Андрес Андраде Седенио (ЛАСК), Эдгардо Фариня («Нижний Новгород»), Хосе Кордоба («Норвич»), Эрик Дэвис («Кошице»), Жиовани Рамос («Академия» Пуэрто-Кабелло), Родерик Миллер («Турон»);
Яримҳимоячилар: Анибал Годой («Сан-Диего»), Адалберто Карраскиля («Пумас»), Карлос Ҳарви («Миннесота»), Кристиан Хесус Мартинес («Ирони»), Пума Родригес («Хуарес»), Сесар Янис («Кобресал»), Йоэл Барсенас («Мазатлан»), Алберто Кинтеро («Пласа Амадор»), Аcариас Лондонио («Универсидад Католика»);
Ҳужумчилар: Исмоил Диас («Леон»), Сесилио Уотермэн («Универсидад Консепсион»), Хосе Фахардо (« Универсидад Католика Кито»), Томас Родригес («Монагас»).
Чемпионликка эришиш эҳтимоли: 0,1 фоиз.