Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони, россиялик 34 ёшли Ислом Махачев ўзининг навбатдаги жангини 16 август куни ўтказади.
Шу куни у ушбу вазн рейтингининг биринчи рақамли жангчиси, ирландиялик Иан Гаррига қарши рингга чиқади. Мазкур чемпионлик жанги АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирининг марказий воқеаси бўлади.
Айни пайтда Ислом Махачев UFC промоушенида қаторга 16 та ғалабали серияни давом эттирмоқда. Унинг профессионал фаолиятида жами 28 та ғалаба ва битта мағлубият мавжуд..
Ирландиялик 28 ёшли спортчи эса профессионал рекордида 17 та ғалаба (8 таси муддатидан аввал) ва битта мағлубиятга эга.