Live
1
Ўзбек

Кейн Англия миллий жамоаси сафида 80-голини урди

Футбол
17 июн, 16:28
Ҳарри мундиаллардаги 9-голини уриб, Роналдуни ортда қолдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Кейн Англия миллий жамоаси сафида 80-голини урди
Фото: Getty Images
17.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Англия Англия 4 : 2 Хорватия Хорватия

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Хорватияга қарши баҳсда гол урди.

Футболчи пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Натижада у миллий жамоа сафидаги 115-ўйинида ўзининг 80-голини киритди.

Дарвоқе, бу гол Ҳаррининг мундиаллардаги 9-голига айланди. У бу борада Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.

L гуруҳининг 2-турида Англия 23 июн куни Гана билан, 3-турда эса 28 июн куни Панама билан ўйнайди. Гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача давом этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Хорватия Хорватия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар