Тарихий ўйин арафасида Ўзбекистон ОАВ ҳам кенг қамровли туркум мақолалар, янгиликлар ва қизиқарли интеврюларни тақдим этиб бормоқда ва бу жабҳада Tribuna.uz нашри ҳам бевосита жаҳон чемпионати ва миллий жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ҳолда кенг ёритиб бормоқда.
Шу билан бирга маҳаллий ва хорижлик экспертлар билан қизиқарли суҳбатлар ҳам уюштирилиб, сиз ўқувчиларга тақдим этиб бориляпти.
Юртимиздан ташқари бевосита Марказий Осиё ҳалқлари ҳам миллий жамоамизни мундиалда жуда фаол қўллаб-қувватламоқдалар ва илк ўйинни қўшниларимиз-қардошларимиз ҳам интизорлик билан кутмоқдалар.
Қозоғистонликлар ҳам, у ердаги футбол жамоатчилиги ҳам Ўзбекистонга мухлислик қилишяпти ва ижобий натижаларни кутишмоқда.
Эътиборлиси, Қозоғистон миллий жамоаси бош мураббийи Талгат Байсуфинов Tribuna.uz журналистига қуйидагича хабар йўллади:
«Ассалому алайкум, яхшимисизлар, умид қиламанки, сизларда ҳаммаси жойида бўлса керак?!
Ўзбекистон миллий жамоаси мухлислари томонидан қардош халқларнинг байроқлари бирлаштирилган ҳолда йўлга қўйилган акция бизни ҳам тўлқинлантириб юборди. Бу жуда ҳам тўғри акция, тўғри ёндашув!
Шундоқ ҳам миллий жамоангизга чин дилдан мухлислик қиламиз ва фақат ижобий натижа тилаб қоламиз.
Шахсан ўзимнинг тахминим, минимум ютқазиб қўймайсизлар, максимум ғалаба қозонишинингиз тилакдошиман. Ички овозим, туйғуларим шундан ишора беряпти.
Биз мўъжиза содир этишни биламиз. Эртанги учрашувда яхши ўйин кўрсатишингиз тарафдоримиз.
Омад ёр бўлсин, футболда омаднинг ўрни беқиёс. Йигитлар панд бериб қўйишмайди. Майли, омадингизни берсин, олға!», - дея ўз тилакларини якунлади, Талгат Маруаинович.
«Чин дилдан мухлислик қиламиз» – Қозоғистон бош мураббийи Tribuna.uz орқали миллий жамоа ва ўзбекистонлик мухлисларга мурожаат қилди
Эксклюзив
17 июн, 14:26
Қозоғистонликлар ҳам Ўзбекистон миллий жамоасига мухлислик қилишмоқда.
Фото: Қозоғистон ФФ