Live
3
Ўзбек

Расман: «Бавария» Кейн билан шартномани 2029 йилгача узайтирди

Футбол
5 ноябр, 04:00
    1
Мюнхенликлар «Олтин тўп» соҳиби билан янги шартнома имзоланганини маълум қилди.
Расман: «Бавария» Кейн билан шартномани 2029 йилгача узайтирди
Фото: FC Bayern Munich

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчи Ҳарри Кейн билан янги шартнома имзоланганини расман маълум қилди.

33 ёшли англиялик футболчининг янги келишуви 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Қайд этиш лозим, Кейн 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан 95 миллион евро эвазига «Бавария»га кўчиб ўтган эди. Ўшандан буён у мюнхенликлар ҳужумининг асосий етакчиларидан бирига айланди.

Ҳужумчи Германия клуби сафида барча мусобақалар доирасида 161 учрашув ўтказиб, 156 гол урди ва 41 голли узатмани амалга оширди.

Шунингдек, Ҳарри «Бавария» билан икки марта Бундеслига ғолиби бўлган. Шунингдек, у Германия кубоги ва икки марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.

Қолаверса, англиялик футболчи 2026 йилда фаолиятида илк бор «Олтин тўп» мукофотига сазовор бўлди. Аввалроқ Кейн «Олтин тўп»ни Чемпионлар Лигаси кубогига алмаштиришга тайёр экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар