Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Комо» сафарда «Ланс»ни 9:1 ҳисобида мағлуб этди. Италияликлар сафида Анастасиос Дувикас ҳет-трик қайд этди.
La Stampa нашрининг ёзишича, грециялик ҳужумчи Туриннинг «Ювентус» клуби афсонаси Алессандро Дел Перо эришган тарихий натижани такрорлади. Дувикас Чемпионлар лигаси тарихида бир жамоа сафидаги дастлабки тўртта ўйинининг ҳар бирида гол урган иккинчи футболчига айланди.
Ҳозирда Анастасиос мусобақа тўпурарлари пойгасида олти гол билан етакчилик қилмоқда.
Маълумот учун, «Комо»га Сеск Фабрегас мураббийлик қилмоқда. Жамоа Чемпионлар лигасининг навбатдаги баҳсида ўз майдонида Грециянинг АEК клубини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, «Комо» «Ланс» устидан 9:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Еврокубоклар тарихида топ-5 чемпионат клублари орасида сафарда бундай йирик ҳисоб қайд этган жамоалардан бири бўлди.