Live
3
Ўзбек

«Насаф»нинг ўйин сифати менга ёқади» ёхуд Равшан Ҳайдаров 27-тур олдидан қандай фикрда?

Эксклюзив
5 ноябр, 04:11
Ҳайдаров 27-тур олдидан клубларнинг имкониятлари хусусида ўз фикрларини билдирди.
«Насаф»нинг ўйин сифати менга ёқади» ёхуд Равшан Ҳайдаров 27-тур олдидан қандай фикрда?
Фото: ЎФА

5-8 ноябр кунлари Суперлиганинг 27-тур учрашувлари ўтказилади. Бу ФИФА кунларидан аввалги тур бўлиб, шундан сўнг чемпионатимизда яна бироз танаффус юзага келади.

Шу боис клублар ФИФА кунларига яхши, ғалабали кайфиятда чиқиб кетишга бор кучи билан ҳаракат қилишади. Қолаверса, ҳар кимнинг ўз мақсади, режаси бор ва ғалаба ҳаммага ҳам зарур.

Юртимиздаги тажрибали мураббийлардан бири, Ўзбекистон U23 жамоаси устози Равшан Ҳайдаров 27-тур олдидан клубларнинг имкониятлари хусусида ўз фикрларини билдирди.

5 ноябр
18:30. Бунёдкор-Хоразм

- Иккала жамоа жамоа жон сақлаш учун Суперлигада курашишяпти. Ўйин «Бунёдкор» майдонида ўтишини ҳисобга олсак, ҳам «Нефтчи»га қарши ўйин қолдирилиб жамоа бироз дам олган. Жароҳатланган футболчилари тузалиб олгандир. Шу сабабли устунлик бироз «Бунёдкор»да бўлади. Лекин иккала жамоа курашади ва қизиқарли учрашув бўлади. Хавфли зонадан чиқиб кетиш учун жамоалар ҳаракат қиладилар. Тайёргарлик кўришда «Бунёдкор»да кўпроқ вақт бўлгани учун уларга бироз устунликни бераман. Имкониятлари 60\40.

6 ноябр
18:30. Сўғдиёна-Динамо

- Бунда ҳам хавфли зонада турган клублар. «Динамо» бироз тепароқда. Лекин «Сўғдиёна» хавфли ҳудуд атрофида. Охирги ўйинда очко йўқотишган. «Динамо»да жароҳатланган Ҳожимирзаев, Абдураҳмонов каби ўйинчилари соғайиб сафга қўшилишган. «Динамо» охирги ғалабадан кейин яхши кайфиятда майдонга тушади. Қизиқ ўйин бўлади. Бу ерда имкониятлар 50\50.

7 ноябр
16:00. Андижон-Локомотив

- «Андижон» охирги ўйинда Наманганда ютқазди. Ўз майдонида мухлислари олдида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу жамоа ҳам хавфли ҳудудга яқин. Ўйлайманки, ўйин ва очколар аҳамияти юқори. «Локомотив» энг барқарор ўйин кўрсатаётган жамоалардан. Чиройли, мазмунли ўйин кўрсатишяпти. Лекин иштиёқ бўйича «Андижон»да юқори бўлади. Чунки ўз ишқибозлари қаршисида ўйнайди. Имконятлар бўйича 60\40 «Андижон»га устунлик бераман.

16:15. Машъал-Сурхон

- «Машъал» тақдирга тан бериб, мавсумни тугатяпти. Ўйлайманки, «Сурхон»да имконият кўпроқ. Бу жамоа охирги учрашувларда яхши ўйинлар кўрсатмоқда. Жамоа чиройли футбол намойиш қилмоқда. «Насаф» билан ўйиндаги дуранг ҳам «Сурхон»ни ҳозирги ҳолати яхшилигини кўрсатади. 30\70 «Сурхон» фойдасига.

18:30. Қизилқум-Навбаҳор

- «Навбаҳор»да медаллар учун курашиш давом этяпти. Охирги ўйинларда ғалабали сериясини давом эттиришга ҳаракат қилишмоқда, бу тушунарли. «Қизилқум» ўз майдонида ўйнайди, мустаҳкам ва натижа учун ўйнай оладиган таркиб бор. Сафарда ёки уйда бўлсин, шундай. Прагматик жамоа бўлиб қолган. Ўйлайманки, «Навбаҳор»га осон бўлмайди. Лекин, барибир наманганликларнинг ўйини ва футболчиларнинг савияси бироз устунлик бериши мумкин. Шунинг учун озгина устунлик «Навбаҳор»да, 45\55.

8 ноябр
16:00. Нефтчи-ОКМК

- Фарғонада катта босим ва ОЧЛда катта куч сарфлаб ўйинларда қатнашмоқда. Ўйинчиларни бир хил савияда ушлаш «Нефтчи»нинг асосий мақсади бўлиши керак. Ўйлайманки, ОКМКга қарши осон ўйин бўлмайди. Албатта, чемпионлик учун «Пахтакор»ни ютиб, бу қадамларни давом эттириш борасида қаттиқ ҳаракат қилишади. Ҳар бир йўқотилган очко олтинга тенг бўлади. Қизиқ ўйин кутяпман. ОКМК ҳам яхши формага кириб олган. Учрашув охирида ўйинни кучайтириши билан мураббийларнинг тактик маҳорати, футболчиларнинг охиригача курашиши бўйича яна мавсум бошидаги ОКМКни эслатяпти. Бу ерда имкониятлар 55\45. «Нефтчи» уйида мухлислари олдида ўйнаши эвазига бироз устунлик уларда бўлади.

16:00. Бухоро-Насаф

- ОЧЛдаги ўйинлар, сафарга бориб-келишлар осон эмас. «Насаф» Қувайтда ўйнаб, яна қайтиб келиб, Бухорода ўйнаши керак. Мураббийларни тушунаман. Лекин «Насаф»нинг ўйин сифати менга ёқади. Футболчилар яхши ўйин ташкил қилишади. Аввало, Қувайтдаги беллашувдан кейин тикланиш қандай ўтишига кўп нарса боғлиқ. Бухородаги майдон кўпроқ бухороликларга қулай. Чунки «Насаф» яхши майдонларда чиройли футбол кўрсатади. Лекин Бухородаги майдонда қийналади, шекилли. Шу боис имкониятлар 50\50. «Бухоро»да майдон ҳолати, «Насаф»даги чарчоқ бўйича бироз устунлик бўлиши мумкин. Балки рақиб жамоа футболчиларининг маҳорати бўйича балки ўша 50 фоиз сақланиб қолишига сабаб бор.

18:15. Пахтакор-Қўқон-1912

- «Пахтакор» «Нефтчи»га ютқазгандан кейин ва ОЧЛдаги кетма-кет мағлубиятлардан сўнг «Пахтакор» ўз мухлислари олдида, «Нефтчи»нинг узоққа кетиб қолмаслиги йўлида барибир ҳаракат қилади. «Қўқон-1912» ҳам очколар олишга ҳаракат қилиб ўйнайди. Улар ҳам хавфли ҳудудда. Осон бўлмайди. Бироқ «Пахтакор» футболчиларининг маҳорати юқорилиги сабабли имкониятлар 70\30.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар