Live
3
Ўзбек

Милитао: «Кучли оғриқни ҳис қиляпман»

Футбол
5 ноябр, 05:45
Бразилиялик ҳимоячи 6 ойлик танаффусдан сўнг илк бор тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Милитао: «Кучли оғриқни ҳис қиляпман»
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Эдер Милитао Чемпионлар лигаси доирасида АEКга қарши кечган ғалабали баҳсдан (3:2) сўнг ўз ҳолати ҳақида гапирди.

Бразилиялик футболчи ушбу мавсумда илк бор «Реал»нинг асосий таркибида майдонга тушди ва беллашувни тўлиқ ўтказди.

«Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, гарчи ҳозир кучли оғриқни сезаётган бўлсам-да. 6 ойлик танаффусдан кейин яна севимли ишим билан шуғулланиш ва 90 дақиқа ўйнаш имконига эга бўлганимдан хурсандман», — деди Милитао клуб матбуот хизматига берган интервюсида.

Маълумот учун, АEКга қарши баҳс Милитао учун ушбу мавсумдаги иккинчи ўйин бўлди. Ҳозирча унинг ҳисобида гол ёки голли узатма йўқ.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» навбатдаги баҳсини 7 ноябр куни «Валенсия»га қарши ўтказади.

Бугунги янгиликлар