Live
3
Ўзбек

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар маълум бўлди

Футбол
5 ноябр, 02:05
    10
Ушбу мукофот учун 4 нафар футболчи кураш олиб боради.
Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар маълум бўлди
Фото: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг 4-туридан сўнг ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарларни эълон қилди. Ушбу мукофот учун 4 нафар футболчи кураш олиб боради.

«Галатасарой» яримҳимоячиси Алексей Батраков «Штутгарт»га қарши учрашувда иккита гол уриб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

ЛАСК ҳимоячиси Каспер Йоргенсен «Слован»га қарши баҳсда дубл қайд этди. Унинг жамоаси 4:0 ҳисобида зафар қучди.

«ПСЖ» яримҳимоячиси Фабиан Руис «Вилярреал» дарвозасига иккита гол урди. Парижликлар ушбу ўйинда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Комо» ҳужумчиси Анастасиос Дувикас эса «Ланс»га қарши учрашувда ҳет-трик ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздирди. Италия клуби рақибини йирик 9:1 ҳисобида тор-мор этди.

Қайд этиш лозим, мукофот ғолиби мухлислар овоз бериши орқали аниқланади.

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар маълум бўлди
Фото: UEFA

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар