«Лейпциг» клуби бош мураббий Оле Вернер билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
38 ёшли мутахассиснинг 2025 йилнинг ёзидан бери «буқалар»ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа Германия чемпионатининг ортда қолган мавсумида 65 очко жамғариб, учинчи ўринни банд этишган эди.
Маълумот учун, Оле бунга қадар «Вердер» ҳамда «Холштайн Кил» клубларини бошқарганди.
Эндиликда жамоани аргентиналик Мартин Демичелис бошқариши кутилмоқда.