Жаҳон чемпионати 1‑тур ўйинлари давом этмоқда. Англия миллий жамоаси Хорватияга қарши ўйнамоқда.
Майдонда инглизлар сафида Кейн ўйнамоқда. Хорватия миллий жамоасида эса Модрич ҳам майдонда.
12-дақиқада Кейн пеналтидан ҳисобни очди. Унинг дастлабки зарбасини Ливакович қайтарди. Ҳакам эса 11 метрли жарима тўпини қайта амалга оширишга кўрсатма берди. Ҳарри иккинчи уринишда эса дарвозасини аниқ нишонга олди. Хорватия ниҳоят гол урди. Яъни, 36-дақиқада Батурина мувозанатни тиклади. 42-дақиқада Кейн дублни расмийлаштирди. 45+5-дақиқада Петар Муса хорватларнинг иккинчи голини урди.
Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Беллингҳэм инглизларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.
ЖЧ-2026. 1-тур
Англия – Хорватия 3:2
Голлар: Кейн 12 пеналти, 42, Беллингҳэм 47 - Батурина 36, Муса 90+5
Англия – Пикфорд, Жеймс, Стоунз, Конса, О'Райли, Андерсон, Райс, Беллингҳэм, Мадуэке, Гордон, Кейн.
Хорватия: Ливакович, Шутало, Вушкович, Гвардиол, Станишич, Модрич, Ковачич, Перишич, Сучич, Батурина, Муса.