Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду йирик халқаро турнирлардаги голсиз сериясини узайтирди.
41 ёшли футболчи жаҳон чемпионатининг 1‑туридан ўрин олган Конго ДРга қарши баҳсда майдонни голсиз тарк этди.
Шу тариқа, у жаҳон ва Европа чемпионатларидаги голсиз ўйинлар сони қаторасига 10 тага етди. Бу португалиялик футболчи фаолиятидаги энг узоқ давом этган бундай ёмон серия ҳисобланади.
Бундан ташқари, Конго ДР билан баҳс Роналду учун йирик турнирлардаги энг кам тўпга тегинган футболчига айланди. Ҳужумчи бутун учрашув давомида тўпга атиги 25 марта тегинди.