Бугун
8
Ўзбек

Хаверц собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Футбол
17 июн, 17:24
Кай «доришунослар» тарбияланувчиси ҳисобланади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Хаверц собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Фото: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Кай Хаверц «Байер»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Indykaila News хабар берди.

Манбага кўра, форвард Леверкузен жамоасининг қизиқишлар доирасига тушган. Бироқ футболчининг ҳафтасига 280 минг фунт стерлингни ташкил этадиган юқори маоши трансферга тўсқинлик қилиши мумкин.

Келишув амалга ошиши учун ўйинчига маошини камайтиришга тўғри келади.

Маълумот учун, Кай «Байер» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020 йилгача «доришунослар» сафида тўп тепган.

Ҳужумчи «Арсенал»га 2023 йилда «Челси»дан 75 миллион евро эвазига ўтган. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда форвард «тўпчилар» сафида барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, еттита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Байер Байер
Бугунги янгиликлар