Transfermarkt портали ЖЧ-2026 доирасидаги Франция – Сенегал ўйини ҳақидаги қизиқарли факт билан ўртоқлашди.
Унга кўра, Франция миллий жамоаси таркиби умумий қиймати бўйича жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг қимматбаҳосига айланди. Футболчиларнинг умумий қиймати 908 млн еврони ташкил этди.
Бу ЖЧ тарихидаги иккинчи энг қимматбаҳо таркибдан деярли 200 млнга кўпдир. Ушбу рекорд ҳам Францияга тегишли ҳисобланади. Яъни, 2018 йилда улар Австралияга қарши ўйинда (2:1) умумий қиймати 710 млн еврога тенг ўйинчилардан фойдаланган.
Рейтингнинг учинчи ўрнини 2018 йилги Россиядаги мундиалда Швейцарияга қарши (1:1) ўйнаган Бразилия миллий жамоаси эгаллаган – 650 млн евро.
Франциянинг Сенегалга қарши бошланғич таркиби — Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг қиммати
Футбол
17 июн, 17:30
Аввалги рекорд ҳам Францига тегишли.
Фото: Getty Images
16.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Франция
3
:
1
Сенегал