Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз рекорди ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Жаҳон чемпионати 1-тури доирасидаги Сенегалга қарши баҳсда францияликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди, Мбаппе эса дубл расмийлаштирди. Миллий жамоа сафида 99-баҳсини ўтказаётган Килиан учун бу 57 ва 58-голлар эди. Аввалги рекорд Оливие Жируга тегишли бўлиб у 137 ўйинда 57 та гол урганди.
«Жуда ҳам хурсандман, лекин бундай нарсалар ҳақида ўйлаш учун ҳали вақтим бўлади. Фаолиятимни тугатиб, бутсаларни михга илганимда турли рекордларни эслаш мумкин. Ҳозир эса мен шу ердаман ва нима қилмоқчи эканлигимни, нима исташимни яхши биламан», — дея Мбаппе сўзларидан иқтибос келтирди Actu Foot.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе Франция миллий жамоаси таркибида ЖЧ-2018да чемпион бўлган.