Франция миллий жамоаси ҳимоячиси Мало Гюсто ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашуви олдидан жароҳат олди.
RMC Sport хабарига кўра, футболчи машғулот вақтида жамоадошлари билан тўқнашиб кетган ва тўпиғидан шикастланган.
Вазиятдан сўнг Гюсто майдонда қолиб кетган, кейин эса тиббий ходимлар унга ёрдам кўрсатган. Ҳимоячи жароҳатланган оёғига муз қўйган ҳолда машғулотни давом эттира олмаган.
Ҳозирча футболчининг жароҳати қай даражада жиддий экани ҳақида расмий маълумот берилмаган. Франция миллий жамоаси тиббий штаби қўшимча текширувлар ўтказиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Диде Дешам бошқарувидаги жамоа ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг илк турида Сенегални 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Французлар навбатдаги учрашувни 23 июн куни ўтказади. Гуруҳ босқичининг 2-турида улар Ироқ жамоасига қарши майдонга тушади.
Гюстонинг ушбу баҳсда иштирок этиши ёки этмаслиги унинг тикланиш жараёнига боғлиқ бўлади.