Бугун
6
Ўзбек

Диас: «Жаҳон чемпионатида гол уриш ва ассист қилиш болаликдаги орзум эди»

Футбол
18 июн, 03:51
Колумбия етакчиси Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Диас: «Жаҳон чемпионатида гол уриш ва ассист қилиш болаликдаги орзум эди»
Foto: Getty Images
17.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Ўзбекистон 1 : 3 Колумбия Колумбия

Колумбия миллий жамоаси вингери Луис Диас ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Ўзбекистон устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

«Бавария» футболчиси учрашувнинг 40-дақиқасида Даниел Мунёснинг голига ассист берган бўлса, 65-дақиқада ўзи ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа у баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Бугун болаликдаги орзумни амалга оширдим — ўз мамлакатим сафида жаҳон чемпионатида майдонга тушдим. Бундай ўйинда гол уриш ва ассист қилишдан ҳам гўзалроқ нарса бўлиши мумкинми? Биз жуда аҳил жамоамиз. Ўйиндан ўйинга янада кучайиб борамиз. Ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман», — деди Диас ФИФА матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Колумбия Ўзбекистонга қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жанубий америкаликлар сафида Мунёс, Диас ва Кампрас гол урган бўлса, Ўзбекистоннинг мундиаллар тарихидаги илк голига Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди.

Колумбия миллий жамоаси гуруҳ босқичининг 2-турида 24 июн куни Конго ДРга қарши майдонга тушади. Ўзбекистон эса Португалия билан беллашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Колумбия Колумбия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар