Бугун
6
Ўзбек

Григорян: «Каннаваро Ўзбекистонга ҳимояда ишонч бағишлади»

Футбол
18 июн, 02:20
Футбол мутахассиси Ўзбекистон ва Колумбия жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида фикр билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Григорян: «Каннаваро Ўзбекистонга ҳимояда ишонч бағишлади»
Фото: ЎФА
17.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Ўзбекистон 1 : 3 Колумбия Колумбия

Футбол мутахассиси Александр Григорян жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги Ўзбекистон ва Колумбия жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Ўзбекистонликлар ўйин сўнгида иккинчи голни уриши мумкин эди. Каннаваро мўжизаси ишлаяпти, у шундай мусобақаларда фойда келтиради. Қайд этиш лозим, Фабио жамоага ҳимояда ишонч бағишлади», — деди мутахассис «Матч ТВ» эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси мундиалдаги илк ўйинида Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Каннаваро шогирдлари ҳозир гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Кейинги баҳсни ўзбекистонлик футболчилар 23 июн куни Португалияга қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Колумбия Колумбия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар