Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 1-турида Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу натижадан сўнг жанубий америкаликлар гуруҳда яққол пешқадам бўлиб олди.
Ўзаро дуранг ўйнаган Португалия ва Конго ДР миллий жамоалари эса мос равишда 2 ҳамда 3-поғонадан жой эгаллаган. Илк турда имкониятни бой берган Каннаваро шогирдлари 4-ўринни банд этган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоаси 2-турда Португалия билан куч синашади. Ушбу қарама-қаршилик 23 июн куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Фото: Tribuna.uz