Бугун
6
Ўзбек

Каннаваро — мундиалда ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида иштирок этган тўртинчи «Олтин тўп» соҳиби

Футбол
17 июн, 22:30
Бундан аввал Фабио қайд этган натижага фақат Беккенбауэр, Блохин ва ван Бастен эришган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Каннаваро — мундиалда ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида иштирок этган тўртинчи «Олтин тўп» соҳиби
Фото: Getty Images
17.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Ўзбекистон 1 : 3 Колумбия Колумбия

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро тарихда Жаҳон чемпионатида ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида қатнашган тўртинчи «Олтин тўп» соҳиби бўлди. Бу ҳақда Opta хабар берди.

Каннаваро шогирдлари мундиалдаги илк ўйинини Колумбияга қарши ўтказмоқда. Бундан аввал Фабио қайд этган натижага фақат Франц Беккенбауэр, Олег Блохин ва Марко ван Бастен эришган.

Маълумот ўрнида, Каннаваро 2006 йилда Италия миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. Ўша йили ҳимоячи «Олтин тўп»га ҳам эга чиққан.

Қайд этиш лозим, афсонавий собиқ футболчи Ўзбекистон миллий жамоасини 2025 йил октябр ойидан бери бошқариб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Колумбия Колумбия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар