Жаҳон чемпионати иштирокчиларини таништиришда давом этамиз. Ўзбекистон миллий жамоаси мундиалдаги дебютини ўтказади.
Гуруҳдан Португалия, Колумбия ва эбола вируси сабаб муаммоларга дуч келган Конго ДР ўрин олган. Португалия – фаворит. Ўзбекистон эса илк уринишдаёқ Колумбия ва Африка вакилига қаршилик кўрсатишга уринади.
Португалия

Бош мураббий: Аслида бу мураббий катта ютуқларга эришмаган. 2016 йилгача Роберто Мартинес Англиядаги кучли бўлмаган жамоалар билан жуда муваффақиятли ишлаган. У «Суонси»ни Чемпионшипга олиб чиққан, «Уиган» билан Англия Кубогини ютиб олган. «Эвертон»ни АПЛда 5-ўринга олиб чиққан.
Кейинчлик кутилмаганда Белгия миллий жамоаси устозига айланди. Илк уринишадёқ жахон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасига эришди. Россиядаги мундиалда Белгия билан бронза медалига эга бўлди. Бироқ 2022 йилги ЖЧда Белгия гуруҳдан чиқа олмаганидан сўнг, Мартинес жамоани тарк этди. Дарҳол Португалияни тушган таклифни қабул қилди.
Испаниялик мураббий қўл остида жамоа Евро-2024 да чоракфиналгача етиб борди. Ўтган ёзда эса Миллатлар лигасида ғолиб бўлди.

Юлдуз: Португалия таркиби номлар жиҳатидан жуда кучли, айниқса яримҳимоя чизиғи. Аслида асосий юлдуз шубҳасиз Криштиану Роналду. Бу йилги мундиалда футболчилар ҳам унинг чемпионликни қўлга киритишини истайди ва унга ёрдам беришга тайёр.
Қолган юлдузлар ҳақида гап кетса, Бруну Фернандеш «МЮ»да фантастик мавсум ўтказиб, АПЛда 21 та голли пас билан рекорд ўрнатди ва чемпионатнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Витиня ва Жоау Невеш кетма-кет икки йил «ПСЖ”ни Чемпионлар лигаси ғалабасига олиб чиқди. Ҳимояда Нуну Мендеш ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш бор. Рафаэл Леау, Бернарду Силва, Жоау Феликс, Педру Нету, Жоау Канселу — бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Диого Коста («Порту»), Жозе Са («Вулверҳэмпптон»), Руи Силва («Спортинг»), Рикардо Велхо («Генчлербирлиги»)
Ҳимоячилар: Диого Далот («Манчестер Юнайтед»), Матеус Нунес («Манчестер Сити»), Нелсон Семеду («Фенербаҳче»), Жоао Канселу («Барселона»), Нуну Мендеш («ПСЖ»), Гонсало Инасиу («Спортинг»), Ренато Вейга («Вилярреал»), Рубен Диаш («Манчестер Сити»), Томас Араухо («Бенфика»).
Яримҳимоячилар: Рубен Невеш («Ал Ҳилол»), Самуэл Коста («Малёрка»), Жоао Невеш («ПСЖ»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Бернарду Силва («Манчестер Сити»), Витиня («ПСЖ»).
Ҳужумчилар: Жоао Феликс («Ан Наср»), Тринкау («Спортинг»), Франсишку Консейсау («Ювентус»), Педро Нету («Челси»), Рафаэл Леау («Милан»), Гонсало Гедеш («Реал Сосиедад»), Гонсалу Рамуш («ПСЖ»), Криштиану Роналду («Ан Наср»).
Чемпионликка эришиш эҳтимоли (Opta): 6,82 фоиз.
Колумбия

Бош мураббий: Аргентиналик 60 ёшли Нестор Лоренсо аввал ҳам Колумбия миллий жамоасида ишлаган. Фақат у Хосе Пекерманга ёрдам берган. У бош мураббийлик фаолиятини 2021 йилда «Мелгар» клубида бошлади. Бир йилдан сўнг Колумбия миллий жамоасига таклиф қилинди.
Жамоа 2022 ЖЧ саралашини муваффақиятсиз ўтказган бўлса-да, Лоренсо келгач натижалар яхшиланди. Жамоа узоқ вақт ютқазмади ва илк мағлубиятни 2024 йилги Америка Кубоги финалида Аргентинадан қабул қилиб олди. Улар қўшимча вақтда ютқазиб қўйишди.

Юлдуз: Жамоа етакчиси — Луис Диас. У «Ливерпул»дан «Бавария»га ўтиб, жаҳон даражасидаги юлдузга айланди. Шунингдек, ЖЧ-2014нинг энг яхши тўпурари Хамес Родригес ҳам таркибда. Россия футболи мухлислари Жон Кордобага эътибор қаратади. Шунингдек, Кевин Кастано ва Хорхе Карраскал ҳам бор.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Камило Варгас, Алваро Монтеро, Давид Оспина
Ҳимоячилар: Даниэл Муньос, Давинсон Санчес, Дейвер Мачадо, Жон Лукуми, Жоҳан Можика, Сантяго Арияс, Йерри Мина, Виллер Дитта
Яримҳимоячилар: Густаво Пуэрта, Хамес Родригес, Жаминтон Лерма, Жон Арияс, Хуан Портилла, Жорже Карраскал, Ричард Риос, Кевин Кастано, Хуан Фернандо Куинтеро
Ҳужумчилар: Карлос Гомес, Жон Кордоба, Хуан Камило Эрнандес, Луис Диас, Луис Хавиер Суарес
Чемпионликка эришиш эҳтимоли (Opta): 2,03 фоиз.
Ўзбекистон

Бош мураббий: Ўзбекистонни тарихида илк бор ЖЧга Темур Кападзе олиб чиқди. Аммо федерация ЖЧга тажрибалироқ мураббий билан боришни маъқул кўрди ва Фабио Каннаварони тайинлади. Сир эмаски, Каннаваро 2006 йилги жаҳон чемпиони, аммо мураббий сифатида катта ютуқларга эга эмас. Шунга қарамай, ундан халқнинг умиди катта. Илк уринишдаёқ камида кейинги босқичга чиқишни истамоқда.

Юлдуз: Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Европа даражасидаги футболчилар пайдо бўлди. Абдуқодир Ҳусанов — «Манчестер Сити» ҳимоячиси, жамоанинг энг катта умидларидан бири. Элдор Шомуродов Туркияда 22 та гол уриб, чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди. Унинг клубдаги шериги Аббосбек Файзуллаев яқин йилларда топ лига жамоаларидан бирига ўтиши тахмин қилинмоқда.
Таркиб:
Дарвозабонлар: 1.Ўткир Юсупов, 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев;
Ҳимоячилар: 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 13.Шерзод Насруллаев, 15.Умар Эшмуродов, 18.Абдулла Абдуллаев, 24.Беҳруз Каримов, 25.Аваз Ўлмасалиев, 26.Жаҳонгир Ўрозов;
Яримҳимоячилар: 6.Акмал Мозговой, 7.Отабек Шукуров, 8.Жамшид Искандеров, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Русланбек Жиянов, 11.Остон Ўрунов, 17.Достон Ҳамдамов, 19.Азиз Ғаниев, 22.Аббос Файзуллаев, 23.Шерзод Эсанов;
Ҳужумчилар: 14.Элдор Шомуродов, 20.Азиз Амонов, 21.Игорь Сергеев.
Чемпионликка эришиш эҳтимоли (Opta): 0,04 фоиз.
Конго ДР

Бош мураббий: Себастян Десабр — Африкада узоқ йиллар ишлаган тажрибали мураббий. У 2022 йилда жамоани қабул қилиб, 1974 йилдан бери илк бор ЖЧга олиб чиқди. Гарчи уларнинг кучларига тўғри хато беришмаса, Африка жамоалари сенсация қайд этишлари мумкин.

Юлдуз: Жамоада АПЛда ўйнайдиган футболчилар кўп: Арон Ван-Биссака, Йоан Висса, Ноа Садики, Аксел Туанзебе. Шунингдек, тажрибали ўйинчилар — Гаэл Какута ва Седрик Бакамбу ҳам бор.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Тимоти Фаюлу («Ноа»), Лионел Мпаси («Гавр»), Маттиеу Эсполо («Стандард»)
Ҳимоячилар: Аарон ван-Биссака («Вест Ҳэм»), Жедеон Калулу («Арис»), Шансел Мбемба («Лилл»), Алекс Туанзебе («Бёрнли»), Дилан Батурбински («Лариса»), Рокки Бушири («Ҳибернианс»), Артурог Масуаку («Ланс»), Йорис Кайембре («Генк»).
Яримҳимоячилар: Самуэл Моутоуссами («Атромитос»), Нгалай Мукау («Лилл»), Гаэл Какута («Ларисса»), Ноа Садики («Сандерленд»), Эдо Кайембре («Уотфорд»)
Ҳужумчилар: Тео Бонгондо («Спартак М»), Натаниэл Мбуку («Монпеле»), Седрик Бакамбу («Бетис»), Симон Банза («Ал Жазира»), Фистон Майеле («Пирамидз»), Йоанн Висса («Нюкасл»), Брайн Чипенга («Кастеллон»), Мешак Элиа («Аланяспор»).
Чемпионликка эришиш эҳтимоли (Opta): 0,09 фоиз.
K гуруҳи ўйинлари тақвими:
1-тур
17 июн, соат 22:00 (Тошкент вақти)
Португалия – Конго ДР
18 июнга ўтар кечаси, соат 07:00
Ўзбекистон – Колумбия
2-тур
23 июн, соат 22:00
Португалия – Ўзбекистон
24 июнга ўтар кечаси, соат 07:00
Колумбия – Конго ДР
3-тур
28 июнга ўтар кечаси, соат 04:30
Конго ДР – Ўзбекистон
28 июнга ўтар кечаси, соат 04:30
Колумбия – Португалия.