Иордания миллий жамоаси бош мураббийи Жамол Селлами ЖЧ-2026 1-туридан ўрин олган Австрияга (1:3) қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, натижа иорданияликлар томонидан кўрсатилган ишни тўлиқ акс эттирмайди. Шахсан мен йигитларнинг ўйинидан жуда мамнунман ва фахрланаман. Ҳеч ким биздан бундай жасорат, ташаббускорлик ва имкониятлардан фойдаланиш қобилиятини кутмаганди.
Австрияни мағлуб эта олмадик, чунки уларнинг таркибида «Реал» (Давид Алаба) ва «Бавария» (Конрад Лаймер) ўйинчилари бор», — деди Селлами матбуот анжуманида.
Беллашувда Лаймер ва Алаба самарали ҳаракатлар билан ажралиб туришмади. «Қироллик клуби» ҳимоячиси 59-дақиқада алмаштирилди.
Иордания устози: «Австрияни мағлуб этолмадик, чунки рақиб таркибида «Реал» ва «Бавария» ўйинчилари бор»
Футбол
17 июн, 08:30
Дебютант жамоа бош мураббийи 1-турдаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Foto: Getty Images
17.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Австрия
3
:
1
Иордания