Live
2
Ўзбек

«Спорт Экспресс» мухбири: «Ўзбекистон учун Колумбияга қарши ўйинда очко олиш ниҳоятда муҳим»

Эксклюзив
17 июн, 09:47
Унинг фикрича, Испания/Франция жуфтлигини турнир фаворити.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Спорт Экспресс» мухбири: «Ўзбекистон учун Колумбияга қарши ўйинда очко олиш ниҳоятда муҳим»
Фото: СЭ
17.06.2026, 22:00 Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Ўзбекистон - : - Колумбия Колумбия

Эртага Ўзбекистон миллий жамоамиз жаҳон чемпионатидаги илк турда Мексикада Колумбияга қарши майдонга тушади. Тарихий лаҳзаларга оз фурсат қолди. Нафақат юртимизда, балки Марказий Осиё, МДҲ, Осиё қитъаларида ҳам бош жамоамизни фаол қўллаб-қувватламоқдалар.

Сайтимиз орқали россиялик мутахассисларнинг бош жамоамиз ҳақидаги фикрларини сиз ўқувчиларга тақдим этиб келмоқдамиз.

Маълумки, Россиядаги энг нуфузли спорт нашрларидан бири – «Спорт Экспресс» ҳам бош жамоамизни диққат билан кузатяпти ва қўллаб-қувватламоқда. Ушбу нашрнинг тажрибали журналисти Константин Белов эса Tribuna.uzдаги ҳамкасбининг бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

- Жаҳон чемпионати ҳам бошланди. Катта футбол форумини қандай қизиқиш билан кузатяпсиз?

- Бир томондан олиб қараганда, жаҳон чемпионати - бу футбол байрами. Лекин, тан олиш керак, иштирокчилар сони ортиши билан ўртамиёна даражадаги ўйинлар сони ортди (Австрия - Иордания, Шотландия - Гаити) ва биз россияликлар учун миллий жамоамиз иштирок этмаётганлиги сабабли мусобақани кузатиш оғир, албатта.

- Сизнингча, қайси миллий жамоа чемпионат фаворити ҳисобланади? Қайси жамоа учун мухлислик қиляпсиз?

- Испания/Франция жуфтлигини фаворит ҳисоблайман. Аммо кўпроқ Франциянинг имкониятини юқори баҳолайман. Уларда барча чизиқларда зўр ижрочилар бор.

- Қайси гуруҳни «ўлим гуруҳи» деб ҳисоблайсиз?

- Назаримда, иштирокчилар сони ортиши ва гуруҳдан 3-ўринни олганларда ҳам плей-оффга чиқиш имконияти борлиги учун бу турнирда мен учун бундай гуруҳнинг ўзи йўқ.

- Ўзбекистон миллий жамоасидан нимани кутяпсиз?

- Жамоангизнинг ҳеч бўлмаганида битта бўлса ҳам ғалаба қозонишини жуда ҳам истаяпман. Менинг назаримда, Ўзбекистон назарий жиҳатдан 3-4 очко олиши мумкин.

- 1-турда Колумбияга қарши ўйнаймиз. Ушбу рақиб билан таққослаб, миллий жамоамиз ҳақида нима дея олган бўлардингиз?

- Ўзбекистон учун Колумбияга қарши баҳсда очко олиш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида бу термангизга турнирни кўтаринки руҳда давом эттириш имконини бериб, уни мураккаб вазиятга тушиб қолишдан асрашда қўл келади.

- Фабио Каннаваро ҳақида нима дея олган бўлардингиз?

- Фабио Каннаваронинг иш юритиш тамойилларидан бехабарман. Аммо, ўйлайманки, у ҳаммасидан кўра ҳимоя чизиғини аъло даражада йўлга қўйган бўлса керак.

- Қайси миллий жамоалар сюрприз тақдим этишлари мумкин?

- Мана шундай жамоалардан бири Ўзбекистон бўлишидан умид қиламан. Шу билан бирга Жанубий Корея билан Япониядан кўп нарса кутяпман.

- Миллий жамоамизнинг 26 нафар футболчидан иборат таркибини кўрдингизми?

- Албатта, бундан хабарим бор. Ўзбекистон миллий жамоаси таркибидаги Шомуродов, Файзуллаев ва Ҳусановлардан кўп нарса кутиш мумкин. Яримҳимоя чизиғидаги ўйинчилар масаласида бирор нима дейишим қийин. Қолаверса, улар Россияда унчалик таниқли эмас.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Колумбия Колумбия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар