Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Виталий Денисов ЖЧ-2026да иштирок этаётган Каннаваро жамоаси ҳақида фикр билдирди.
«Футболда ҳаммаси олдиндан айтиб бўлмайди. Ким билади, балки Ўзбекистон Колумбияга қарши ўйинда устунлик қилар. Ахир Греция ҳам бир пайтлар Европа чемпиони бўлган. Худо хоҳласа, жамоамиз финалгача етиб боради, кейин эса ғалаба қозонамиз», — деди Денисов «Советский Спорт» нашрига берган интервюсида.
Собиқ футболчининг фикрича, халқаро турнирларда кутилмаган натижалар доимо кузатилади ва Ўзбекистон ҳам ёқимли сенсация муаллифига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Конго ДР жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Миллий жамоа мундиалдаги тарихий илк учрашувини эртага, 18-июн куни Колумбияга қарши ўтказади.