Бугун
22
Ўзбек

Нестор Лоренсо Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин: «Колумбия ўз услубига содиқ қолиши муҳим»

Футбол
17 июн, 03:00
Колумбия миллий жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2026 1-турида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Нестор Лоренсо Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин: «Колумбия ўз услубига содиқ қолиши муҳим»
Фoтo: Gettyimages
17.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Ўзбекистон 1 : 3 Колумбия Колумбия

Колумбия миллий жамоаси бош мураббийи Нестор Лоренсо жаҳон чемпионати 1-тури доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

«Ўзбекистон миллий жамоасига муносиб баҳо бериш керак. Шогирдларимга буни алоҳида таъкидладим. Рақиб мундиал дебютанти бўлса-да, мусобақанинг дастлабки кунлари кўрсатдики, бу ерда кучсиз жамоаларнинг ўзи йўқ. Ўзбекистон аъло даражадаги ижрочилар ва ажойиб мураббийлар штабига эга. Мундиалдаги биринчи ўйин айниқса муҳим ҳисобланади.

Колумбия учун асосийси — рақиб ким эканлиги ва унинг даражаси эмас, унданда муҳимроғи, ўз услубига содиқ қолиш, ғалабага етакловчи йўлларни излаш ва ўйин режасини амалга ошириш ҳисобланади.

Ҳа, Хамес Родригес жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда ва жамоани олға етаклашга тайёр. У майдонда ўйин темпини бошқара олиши ва керакли паллаларда вазиятлар ярата олиш қобилиятига эга уникал футболчи.

Фурсатдан фойдаланиб, Мексикадаги «Ацтека» стадионида «уй майдони» эффектини яратувчи колумбиялик мухлисларга катта миннатдорчилик билдирмоқчиман ва уларга чиройли ўйин билан жавоб беришга ҳаракат қиламиз», - деди Нестор Лоренсо.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Колумбия Колумбия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар