Бугун
8
Ўзбек

Заид Таҳсин тарихга кирди

Футбол
17 июн, 01:01
«Пахтакор» футболчиси Ўзбекистон Суперлигаси тарихида жаҳон чемпионатида майдонга тушган илк футболчига айланди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Заид Таҳсин тарихга кирди
Foto: Getty Images
16.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ироқ Ироқ 1 : 4 Норвегия Норвегия

«Пахтакор» клуби ва Ироқ миллий жамоаси ҳимоячиси Заид Таҳсин тарихий натижага эришди.

Футболчи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Норвегияга қарши баҳсда майдонга тушиб, Ўзбекистон Суперлигаси клуби шарафини ҳимоя қилган ҳолда жаҳон чемпионатида иштирок этган илк футболчига айланди.

Учрашув давомида Заид Таҳсин майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳоланднинг иккинчи голида эса қўпол хатога йўл қўйиб, рақиб ҳужумчисига «совға» тақдим этди.

Баҳс Норвегиянинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, «Пахтакор» аъзоси нафақат Ироқ футболи, балки Ўзбекистон Суперлигаси тарихидан ҳам жой олди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мекcикада бўлиб ўтмоқда ва турнир 19 июльга қадар давом этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ироқ Ироқ
  • Норвегия Норвегия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар