Норвегия миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига ўзига хос тайёргарлик билан эътибор марказига тушди.
VG нашрининг хабар беришича, норвегияликлар мундиалга 300 килограмм янги балиқ ҳамда мамлакатнинг таниқли ошпазларини олиб келади.
Қайд этилишича, ушбу ташаббуснинг асосий мақсади футболчиларнинг мусобақа давомида ўзлари ўрганиб қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишини таъминлашдан иборат.
Мутахассислар фикрича, одатий овқатланиш тартибини сақлаб қолиш футболчиларнинг диққатини жамлаш ва юқори жисмоний юкламалар вақтида самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг I гуруҳидан жой олган.
Маълумот учун, норвегияликлар гуруҳ босқичида Франция, Сенегал ва Ироқ миллий жамоаларига қарши майдонга тушади.