Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқич 1-тури доирасидаги Аргентина - Жазоир баҳсида (3:0) Лео жамоасига ғалабани тақдим этди. Бироқ агарда биринчи бўлимдаги Месси ҳамда Манди иштирокидаги эпизод ҳакамларнинг эътиборидан четда қолмаганида, тарихий рекорд бўлмаслиги ҳам ҳеч гап эмасди.

Биринчи бўлимнинг 31-дақиқасида Месси тўп учун кураш вақтида Жазоир миллий жамоаси ҳимоячиси Айсса Мандининг оёғини ортдан босиб олди, натижада рақиб майдонга йиқилди. Аммо бош ҳакам Шимон Марчиняк аргентиналикка сариқ карточка ҳам кўрсатмади, VAR ҳам вазиятга аралашмади.
Ундан кейин эса 38 ёшли форвард жавобсиз 3 та гол уриб, Мирослав Клозега етиб олди.
Маълумот учун, Лионел Месси Аргентина - Жазоир ўйининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Аргентина 22 июн куни 2-турда Австрияга қарши майдонга тушади.