Норвегия миллий жамоаси форварди Эрлинг Ҳоланд аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессининг тарихий натижасига муносабат билдирди.
Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи 1-тур доирасидаги Аргентина - Жазоир ўйини 3:0 ҳисобида якунланди. Учала голга Лионел Месси муаллифлик қилди.
«Месси — телба», - деб ёзди Ҳоланд ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Таъкидлаш лозим, ушбу голлар орқали Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги тўпурарлар пойгасида етакчи Мирослав Клозега етиб олди. Эндиликда Месси ҳисобида ҳам 16 та гол мавжуд.
Ҳоланднинг ўзи ҳам 1-тур доирасидаги Ироқ билан баҳсда (4:1) дубл расмийлаштирган эди.